Футзал. Ўзбекистон бугун Ироққа қарши назорат ўйинида қатнашади

Sherzod Nurmatov
13 сен 2022, 10:49
Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 12 сентябрдан буён навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб келмоқда.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз бугун йиғин доирасида Ироқ вакилларига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Мазкур баҳс "Юнусобод" ёпиқ спорт мажмуасида 18:00 да бошланади. 

13 сентябрь

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Ироқ

"Юнусобод" ёпиқ спорт мажмуаси. 18.00

Учрашувни жонли эфирда томоша қилиш учун:


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia