

Ушбу дуранг Ўзбекистон аёллар терма жамоасига турнирдаги ягона очкони келтирди. Ўзбекистон терма жамоаси киритган голларга Махлиё Юсупова, Феруза Турдибоева ҳамда Махлиё Сарикова муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси аввалги икки учрашувда Малайзияга 4:9 ва Эронга 1:9 ҳисобларида мағлуб бўлган эди.
Таъкидлаш керакки, Эрон ҳамда Малайзия аёллар терма жамоалари Осиё Чемпионати ярим финал босқичига йўл олди.
“В” гуруҳидан эса Япония ва Таиланд терма жамолари ярим финалчига айланди. Турнир финали 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.



