UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  25 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  39 21:59Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  0 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш" Янгиликлар

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин қўшниларимиз бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу икки ўйин мураббийлар шогирдларини яхши тайёрлай олганликларини кўрсатди. Кечаги баҳсдан кейин хатоларни тўғрилашга, стандарт вазиятларни ёпишга уриндик. Лекин, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бизга бугун стандартдан гол уришди. Дуранг - адолатли натижа бўлди. Йигитлардан мамнунман. Тўғри, хатоларимиз ҳали жуда кўп. Олдимизда анча вақт бор ва биз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Хатоларнинг кўплиги йигитларнинг ёшлиги билан боғлиқ деб ўйлайман. 19 ёшгача бўлган ўйинчиларга консентрацияни ушлай олиш, тажриба ва ҳотимжамлик етишмайди. Ёш бўлганликлари учун ҳам жуда кўп ҳаракат қилишади ва тез ўйнашади. Бу нарса у қадар ўхшамагани учун "брак"лар кўп бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали камчиликлар йўқолиб боради.

Олдимизда турган дастлабки вазифа оптимал таркибни топиш. Осиё чемпионатига яқин раҳбарлар билан терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, биз ўз олдимизга доимо юқори мақсадларни қўямиз. Ўйлашимча, сизнинг жамоангиз ҳам тўғри йўлдан кетмоқда. Бизни бу ерга таклиф қилганликлари учун раҳмат айтаман, бу икки ўйиндан кўп нарса олдик", - дейди Нуржан Жетибаев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика