Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004
07 сен 2016 15:47
Янгиликлар
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004
Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
ЖЧ-2004
Мини футбол бўйича бешинчи Жаҳон чемпионати Хитой Тайпейида ўтказилган. 21 ноябрдан 5 декабрга қадар давом этган мусобақада қаторасига иккинчи бор Испания терма жамоаси ғалаба қозонган.
Фалкао етакчилигидаги Бразилия 2000 йил Гватемала финалидаги мағлубият учун Испаниядан ўч олиш учун Хитой Тайпейига ташриф буюришади. Гуруҳ босқичини осонгина якунлаган бразиллар кубокни қайтариб олишга тайёр эканликларини намойиш этгандек бўлишди. Аммо, "Футбол сеҳргарлари"ни ярим финалда яна ўша "Қизил фурия" тўхтатиб қолади. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланади. Пенальтилар сериясида эса омад испанларга кулиб боқади. Бразилия учинчи ўрин учун баҳсда қитъадоши Аргентинага ҳеч қандай имкон қолдирмайди - 7:4.
Испания биринчи босқичда Украина, Хитой Тайпейи ва Миср терма жамоалари дарвозасига 19та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Иккинчи босқичда эса Чехия, Италия ва Португалия мағлуб этилади. Ярим финалдаги ўйинга эса юқорида тўхталдик. Хавьер Лозано шогирдлари ҳал қилувчи беллашувда Европанинг амалдаги чемпиони бўлган Италия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Қизиғи, Европа чемпионати ярим финалидаги сценарийнинг акси бўлади. Яъни, Еврода Италия испанларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, мундиал финалида испанлар ҳудди шу ҳисобда устун келишади. Шу тариқа, Испания терма жамоаси қаторасига иккинчи маротаба Жаҳон чемпионати деган номга сазовор бўлади.
Бразилиялик Фалкао бешинчи мундиалнинг ёрқин юлдузига айланади. Мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 13та тўп киритган Фалкао олтин бутса билан бирга олтин тўпга ҳам эга чиқади.
ЖЧ-2004, Финал
05.12.2004, "National Taiwan University" спорт саройи
Бош ҳакам: Хуан Карлос Скансалепор (Хорватия)
Мухлислар: 3500
Испания - Италия 2:1
Голлар: Кике 24, Марсело 30 - Сандро Занетти 40
Испания: Амадо, Жулио, Торрас, Серрехон, Орол, Хави Родригес, Кике, Андреу, Лимонес, Марсело.
Италия: Феллер, Грана, Пеллегрини, Монтованелли, Заффиро, Бертони, Бакаро, Фабиано, Фоглиа, Моргадо, Сандро Занетти.
Огоҳлантиришлар: Орол 35, Х.Родригес 37
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2004
Ўтказилган жойи: Хитой Тайпейи
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Тайпейи сити, Линкоу)
Ўтказилган санаси: 21 ноябрь - 5 декабрь, 2004 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50923 (ҳар ўйинга 1273)
Урилган голлар: 237 (ҳар ўйинга 5.93та гол)
Тўпурар: Фалкао (Бразилия, 13та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия
Совриндорлар
Чемпион - Испания
Иккинчи ўрин - Италия
Учинчи ўрин - Бразилия
Тўртинчи ўрин - Аргентина
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989
Толибжон Қосимов
Фикрлар