Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "C" гуруҳидан Эрон ва Япония чемпионлари чорак финалга чиқди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
24 июл 2017, 16:03
Бугун Вьетнамда ўтказилаётган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-тур беллашувларига старт берилди.

Мусобақанинг "C" гуруҳида сўнгги тур ўйини бўлиб ўтди. Унда Эроннинг "Санае Гити Пасанд" клуби Япониянинг "Шрикер Осака" жамоасини қийинчилик билан 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Японлар эса 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга йўл олишди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-тур
, 24.07.2016
"C" гуруҳи

"Шрикер Осака" - "Санае Гити Пасанд" 2:3
Голлар:
С.Шибано 1, 30 - М.Саварчи 4, 10, А.Асқар Ҳасанзода 40

Огоҳлантиришлар: А.Шибону 3, С.Какиҳара 40 - А.Асқар Ҳасанзода 6, А.Исмоилпур 9


"C" гуруҳида турнир жадвалидаги якуний ҳолат


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›