UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  3 17:39Месси қайтди  0 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  9 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  7 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  18 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  3 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  20 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1 12:21"Бизга қайноқ юрак ва совуқ бош керак"  8 11:52Роналду: "Бу охиргиси"  24

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли” Янгиликлар

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли”

“Олмалиқ” футзал клуби кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа Кубок финалида “Ардус”га ютқазиб қўйгач чемпионат финалида айнан шу рақибдан устун келишга муваффақ бўлди.

Биз ўтган мавсумда 38та гол уриб чемпионат тўпурарига айланган Жамолиддин Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 38та гол уриб ўтган мавсум тўпурари бўлдингиз...
- Тўғриси мавсум аввалида тўпурар бўламан деб ўйламаган эдим. Жамоадошларим туфайли ҳам кўп голлар уришга эришдим. Мавсум бошида кўп гол уришни эмас “Олмалиқ” чемпион бўлишини мақсад қилиб қўйган эдик. Шукурки мақсадимизга эришдик. Шахсий совринлар эса доим ёқимли. Тўпурар бўлганим учун шерикларимга ҳам катта раҳмат айтаман.



- Кубок финаллари ҳақида нима дея оласиз?
- Кубок баҳсларига келсак “Олмалиқ”да йўқотишлар бор эди. Уч-тўрт нафар футболчида жароҳат бор эди. Финалларга 100 фоиз тайёр эмасдик. “Ардус” кубок ўйинларида биздан кучлилик қилди.

- Чемпионатда эса “Олмалиқ” ғолиб бўлди...
- Олий лиганинг биринчи финалида йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бу баҳсдан сўнг йигитлар билан йиғилиб ўзимизга мавсумдаги охирги ўйинда, сўнгги сониягача курашишга сўз бердик. Жароҳатини энди даволаган бўлса ҳам баъзи йигитлар борини бериб ўйнашди ва иккита учрашувда зафар қучдик. Чемпион бўлишдан кўра унвонни сақлаб қолиш қийин, бунга эришганимиздан жуда хурсандман. 



- Июль ойида “Олмалиқ” клуби Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимизни кучсиз деб айта олмайман. Гуруҳ босқичида Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Эронинг “Тасисат Дарёи” ва Ливан чемпиони “Ал Маядин”билан ўйнаймиз. Осон бўлмайди лекин биз Ўзбекистон футзали қандай даражада эканлигини кўрсатмоқчимиз.

- Осиё чемпионатида клуб олдига қандай вазифа қўйилди?
- “Олмалиқ” ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушади ва Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга уринади.



- Ўтган ҳафта футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар борасида қандай фикрдасиз?
- Колумбиядаги мундиалга қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон “A” гуруҳида мезбон Колумбия, Португалия ва Панама билан ўйнайдиган бўлди. Колумбия чемпионат мезбони ва жаҳоннинг энг кучли 6 терма жамоасидан бири ҳисобаланди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб беъжизга айтишмайди. Португалия сафида дунёнинг энг яхши футзалчиси ўйнашидан барчанинг хабари бор. Европа жамоаси ҳам жуда кучли. Панама эса “сирли тулпор”. Лекин мундиалга қадар мураббийлар штаби барча маълумотларни тўплаб бизга бу ҳақда айтиб ўтишади. Кузгача ҳали анча вақт бор.

- Мухлисларга тилакларингиз…
- Мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлаб туришларини тилайман. Уларнинг ишончини оқлаш учун боримизни берамиз. Мухлисларнинг ғалабаларимизда катта хиссаси бор.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика