

Мусобақада 1/8 финал баҳслари ўз якунига етди.
Энди чорак финалда қуйидаги жуфтликлар ўзаро кураш олиб боришади:
Марокаш - Бразилия
Россия - Аргентина
Эрон - Қозоғистон
Испания - Португалия
Чорак финал баҳслари 26 ва 27 сентябрь кунлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоаси драматик кечган баҳсда 8:9 ҳисобида Эронга имкониятни бой бериб қўйди.




