UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  3 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  5 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  7 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  29 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Футзал. Эътиборсиз қолаётган Ўзбекистон Англия билан дуранг ўйнаб Таиландга йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. Эътиборсиз қолаётган Ўзбекистон Англия билан дуранг ўйнаб Таиландга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Таиландда футзал катта футболдан кўра каттароқ аҳамият касб этади. "Thailand Five" мусобақаси жуда кучли савияда ташкил этилди ва маҳаллий матбуот томонидан кенг ёритилди.

Буни қуйидаги ҳавола орқали ҳам кўриб олишингиз мумкин - "Thailand Five".

Энг қизиғи шундаки, бу мусобақани ЎФА ёритгани ҳам йўқ. Суперлига жамоаларидан футзални талаб қилаётган ЎФА нима учундир ўзининг "мини"сига эътибор қаратмаяпти. Бу ЎФАни ишини танқид қилиш эмас. Шунчаки бир нарсани тушуниш керак. Бизда футзал амалда бор эди, қоғозда эмас. Футзал бизга МТЖ доирасидаги илк жаҳон чемпионатини тақдим этган ва бу осон иш эмас. Маълумот учун келтириб ўтамиз, қитъадаги асосий рақиб булар Япония, Эрон ва Таиланд.

Айни пайтда лига ва эътибор бўйича олиб қараладиган бўлсак, бу давлатлардан ортда қола бошладик. Турнирда қатнашган Англия терма жамоаси жарангли эшитилгани билан жаҳон футзал рейтингида Ўзбекистондан анча паст ўринда туради. Бизникилар 28, Англия эса 49! Мусобақанинг яна бир иштирокчиси Малайзия 58-поғонадан жой олган. Таиланд эса ҳақли равишда 18-ўринда. Осиё гигантлари Эрон (6), Япония (16). Қўшни Қозоғистон эса 7-ўринда.


Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди.

3-тур. Таиланд - Ўзбекистон 6:3
Англия - Малайзия 3:2

2-тур. Ўзбекистон - Англия 1:1 (ВИДЕО)
Таиланд - Малайзия 7:1

1-тур. Ўзбекистон - Малайзия 5:0 (ВИДЕО)
Таиланд - Англия 4:0

Таиланд 6 очко, Ўзбекистон 4 очко, Англия 4 очко, Малайзия 0 очко.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика