Футзал. Эртага Ўзбекистон U-20 - Ироқ U-?? ёхуд финалдан олдин кимлар билан ўйнаймиз?
23 май 2017 09:14
Янгиликлар
Футзал. Эртага Ўзбекистон U-20 - Ироқ U-?? ёхуд финалдан олдин кимлар билан ўйнаймиз?
Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Мўғулистонга қарши қийин ўтган баҳсда 10:7 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга чиқди.
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа эртага, 24 май куни финал чиптаси учун Ироққа қарши ўйнайди.
Ўйиндан олдин Ироқ ҳақида қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Гап шундаки, Осиё чемпионати гуруҳ босқичи якунлангач жамоалар вакиллари иштирокида ўтган митингда Эрон вакили ОФКга Ироқ устидан шикоят ёзишини маълум қилди. Эронликларга Япония, Таиланд каби жамоалар ҳам қўшилди. Аммо ҳозирга қадар ОФК ҳеч қандай қарорни қабул қилмади.
Ироқ ўйинчиларининг ёшлари 20дан анчагина катта эканлиги шундоқ кўриниб турибди. Кеча мана шу жамоа Японияни мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
Хуллас, эртага энг каттаси 19 ёш бўлган футзалчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ U-?? жамоасига қарши ўйнайди.
Финалга чиққан икки терма жамоаси 2018 йил ёшлар ўртасидаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Олға, Ўзбекистон!
Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд
Фикрлар