"Ўйин яхши ўтди. Фақат ғалаба учун ўйнагандик. Ўйновчи дарвозабон эвазига зафар қучдик. Барча футзалчилар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлардан унумли фойдалана олдик", - дейди Эдуардо Боржес.
- Иккала голни ўйновчи дарвозабон ҳаракат қилаётганда урдинглар. Бу машғулотларда ишлаб чиқилган тактиками?
- Биз ҳар бир машғулотда ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишни машқ қиламиз. Бир кун олдин Қозоғистонга қарши баҳсда шу нарса бизга панд берганди, бугун эса бу тактика бизга омад келтирди.
- Рақиб жамоа сафида кимни энг яхши деб айта оласиз?
- Беларусь терма жамоаси сафида дарвозабон яхши ўйнади. Бироқ қатор вазиятларда ўз дарвозасини ҳимоя қила олди.
- Сўнгги турда Ўзбекистон билан ўйнайсизлар. Ушбу учрашувдан олдинги фикрларингиз...
- Ўзбекистон кучли жамоа, ҳам тактик, ҳам руҳан. Трибунадаги мухлислар ҳам уларга мухлислик қилишади. Насиб қилса бу ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди