Футзал. Чориев ўрнига бошқа футболчи терма жамоага жалб этилди

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2023, 21:10
Ушбу ойда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.

Хосе Венансио Лопес томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғини ва Япония футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларига жалб этилган футболчилар рўйхати маълум қилинди.

Дарвозабонлар: Аббосбек Ўлмасбеков (ОКМК), Равшан Элибоев (БМБ), Ҳумоюн Раҳматуллаев ("Пахтакор").

Футзалчилар: Абдулла Солиҳов, Равшан исматуллаев, Элбек Тўлқинов (ОКМК), Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Даврон Чориев (БМБ), Меҳрож Худойбердиев ("Динамо"), Илҳомжон Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Дилшод Раҳматов ("Oil Star"), Фазлиддин Ботиров ("Максам-Чирчиқ"), Жамшид Раҳматуллаев ("Насаф"), Акмал Элмуродов ("Бунёдкор").


Кейинроқ, ЎФА Даврон Чориев жароҳат сабаб йиғинда иштирок эта олмаслигини ва унинг ўрнига "Металлург" футзалчиси Асли Муҳаммадев жалб этилишин эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz