UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7

Футзал. Чорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Футзал. Чорак финал рамзий терма жамоаси

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати чорак финал учрашувлари якунига етиб ярим финалчилар номи маълум бўлиб улгурди.
Аввалроқ ярим финал жуфтликлари ва ўтказилиш саналари ҳақида маълумот берган эдик. Чорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишга қарор қилдик.

Чорак финал рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:
Акмал Хазратқулов
("Дўстлик-AIN")



Қарши шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўзига ҳос дербида ғолиб бўлишда Акмал Хазратқуловнинг ҳаракатлари катта рол ўйнади деб айта оламиз. Айниқса, ҳал қилувчи учинчи ўйинда Акмал рақиблар учун ўз дарвозасини "қулфлаб" қўйди. Унинг муваффақиятли ўйини бўлмаганида "Насаф" учинчи учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозониб кетган бўлармиди. Мураккаб сейвларни амалга оширган Акмал учун энг муҳими эса ўйинларни миллий терма жамоа бош мураббийи Хосе Мендез ҳам бевосита кузатиб борди. Бу эса у учун терма жамоа эшикларини очиши мумкин.

Ўйинчилар:
Соҳиб Нарзуллаев
("Когон")



Когонликлар сардори "Максам-Чирчиқ"қа варши уччала ўйинда ҳам жамоасининг ҳақиқий етакчиси эканлигини кўрсата олди. Учинчи баҳсда унинг ҳаракатлари эвазига "Когон" мағлубиятни ғалабага айлантира олди ва ярим финалга чиқди.

Максим Гуляев (“Максам-Чирчиқ”)



Гарчи чирчиқликлар кучли тўртталикка кира олишмаган бўлса-да, Максим Гуляев клуби таркибида яққол ажралиб турди. Иккинчи ўйинда пенальтилар сериясида кичик жароҳат олган дарвозабоннинг ўрнида ҳаракат қилиб битта зарбани қайтаришга ҳам муваффақ бўлди. Бундан ташқари, учинчи беллашувда чорак финалнинг энг чиройли голини киритди десак ҳам бўлади.

Элдор Ҳошимов (“Ардус”)



“Ардус” Тошкентнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор” билан биринчи кунги ўйинда анчагина қийналган бўлса-да, иккинчи учрашувни осонгина ўз фойдасига ҳал қилди. Ушбу қарама-қаршиликда Элдор Ҳошимов жуда яхши таассурот қолдирди. Элдор гуруҳ ўйинларидан сўнг ўз устида анча ишлагани кўриниб турибди, у рақиб ҳужумларини бузишда ва жамоаси ҳужумларини бошлашда фаоллик кўрсатди. Шу темпда давом этса у ҳам терма жамоадан чақирув олиши мумкин.

Константин Свиридов (“Олмалиқ”)



“Олмалиқ” чорак финалдан ортиқча қийинчиликсиз ўтди. “Локомотив”га қарши кечган икки учрашувда ҳам Свиридов ҳақиқий сардор эканлигини исботлай олди. Унинг кучли ва аниқ зарбалари рақиб дарвозабонларини доимо саросимага солиб келган. У ўйинни бошқаришда ҳам етакчи ўйинчи.

Чорак финал рамзий терма жамоаси

Асосий таркиб: Акмал Хазратқулов ("Дўстлик-AIN"), Соҳиб Нарзуллаев ("Когон"), Максим Гуляев (“Максам-Чирчиқ”), Элдор Ҳошимов (“Ардус”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”).
Заҳира: Тўйчи Бердиев ("Когон"), Бахтиёр Умаров ("Дўстлик-AIN"), Ойбек Полвонов (“Насаф”), Андрей Шлема (“Олмалиқ”), Артур Юнусов (“Ардус”).


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика