

Мазкур чемпионат шу йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. ОФК ва ФИФА Конгресслари мос равишда 8 ва 11-май кунлари ўтказилиши муносабати билан мусобақа 16–26 май кунларига кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси билан 1-саватчадан жой олди.



