Футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинларини ёритишни истаган ОАВ диққатига
21 янв 2016 14:28
Янгиликлар
Футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинларини ёритишни истаган ОАВ диққатига
Мазкур чемпионат ўйинларини ёритишни истаган ОАВ ходимлари ва журналистлар Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти медиа каналидан - media.the-afc.com заявка бериш орқали аккредитация олишлари мумкин бўлади. ОФК медиа каналида рўйхатдан ўтмаган ОАВ вакиллари эса, дастлаб юқоридаги ҳаволага кириб рўйхатдан ўтишлари, кейинчалик эса ўзлари ёртишни истаган турнирга заявка беришлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати баҳслари 10 февраль куни старт олади. Мазкур чемпионат ўйинлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" ҳамда "Универсал" спорт мажмуаларида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, 10-21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатида дастлабки беш ўринни эгаллаган терма жамоалар шу йили Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар