UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  3 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш” Янгиликлар

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш”

25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси қатнашади. Шу муносабат билан “темирйўлчилар” бош мураббийи Аҳад Юсуповни суҳбатга чорладик.

- Жамоа Осиё Чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага Тошкентда тайёргарлик кўрдик, бизга йиғин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга рахмат айтаман. Пойтахтда ўтказилган йиғин давомида тўртта клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказдик, улардан бири “Ардус” бўлди. Умумий олиб қараганда тайёргарлигимиздан кўнглим тўлди.

Бу “Локомотив” учун биринчи катта мусобақа бўлгани учун бизга фақатгина халқаро тажриба ҳалал бериши мумкин. Чунки, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа. Ўйин бўйича эса ҳаммаси жойида ва биз Осиё Чемпионатига тайёрмиз.

- Таркибга легионер футзалчилар таклиф этилдими?
- Албатта, Озарбайжоннинг “Араз” (Нахичевань) клуби сардори Виталий Борисовни таклиф этдик. Ҳозир у жамоа сафига келиб қўшилган, Ўзбекистонга келиб ўйнаш ўзи учун ҳам қизиқ бўлгани учун таклифимизга ижобий жавоб қайтарди.

- Мусобақада ким асосий дарвозабон бўлади?
- Айни пайтда “Максам-Чирчиқ”дан Клим Тюгаевни сафимизга қўшиб олдик, у “Локомотив”да ижара асосида тўп тепади. Лекин, унинг оёғида кичик жароҳат бор. Агар, 25 августда ўтказиладиган биринчи турдаги ўйинимизга қадар тўлиқ тайёр бўлса айнан Клим асосий дарвозабон бўлади. Акс ҳолда Олег Тукмаков дарвозани қўриқлайди. Ҳар икки дарвозабонимизнинг ҳам савияси деярли бир хил, лекин Климда халқаро тажриба кўпроқ, шунинг учун ҳам унга асосий дарвозабон сифатида қараяпмиз.

- Таркиб борасида муаммолар йўқми?
- Ўйлайманки, бизда таркиб борасида муаммолар йўқ. Ўтган мавсум мамлакат чемпиони бўлган таркибдагиларнинг деярли барчаси Хитойга боради. Фақатгина, ёш ўйинчиларимиздан бири ҳисобланган Ислом Комолжонов мусобақага бормайди. Лекин, келажакда унда яна имконият бўлади деб ўйлайман.

- Тайёргарликни хорижда олиб бориш мумкинмиди?
- Биринчидан, Европа жамоалари ҳозир жисмоний тайёргарликни олиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳеч бир клуб ўртоқлик ўйини ўтказмайди. Назорат учрашуви ўтказиши мумкин бўлган Осиё жамоалари эса Ченгду шаҳрида бизга қарши ўйнашади. Хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда ўзимизга яхши бўлган бўларди, лекин ҳозирги ҳолатда ҳам ҳаммаси жойида деб ҳисоблайман.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Қитъа биринчилиги бўлгани учун ҳам Ўзбекистон номидан қайси жамоа иштирок этишидан қатъи назар ижобий натижани кўзлаб боради. Жамоамиз дебютант бўлгани учун ҳам фаворитлар орасида эмас, лекин олдимизга мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика