UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  1 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  0 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  2 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0

Футзал. АГМК клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетиши олдидан матбуот анжумани ташкил этди (батафсил) Янгиликлар

Футзал. АГМК клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетиши олдидан матбуот анжумани ташкил этди (батафсил)

Теглар :  ФутзалАГМК
Хабарингиз бор, 7-17 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилади.

Мазкур чемпионатда юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК футзал клуби ҳимоя қилади. Бугун ушбу чемпионат олдидан клуб аъзолари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Фаязов, АГМК клуби бош директори Мухтор Қурбонов, футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петров, жамоа сардори Рустам Умаров, клуб футболчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 


Улуғбек Фаязов: -Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби - футзалчиларимиздир. Александр Петров бошчилигидаги жамоамизнинг эришган ютуқларини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим. Улар Таиланддаги мусобақада иштирок этиш учун клубнинг 14 нафар аъзоси билан йўл олишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган мусобақада футзалчиларимизга омад тилайман. Эришган ютуғингиз учун раҳмат, келажакда олдингизга қўйилган вазифаларни бажаришда ҳам омад тилайман. Шу ўринда, жамоа мураббийи Александр Петровга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман. 

Жамоамиз бир неча йил давомида мамлакатимиздаги мусобақаларда юқори ўринларда юрибди. Қайд этилаётган натижалар бизни жуда хурсанд қилмоқда. Умид қиламанки, келажакда ҳам биз совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. 

Александр Петров: -Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олмоқдамиз. Мусобақа деярли 10 йилдан буён ўтказилади. Бу жиддий мусобақа, у ерда кучли рақиблар бор. Дастлабки баҳсда ўтган йилги мусобақа финалчилари бўлган Вьетнам клубига қарши ўйнаймиз. Шунингдек, Қатар ва Ироқдан ташриф буюрадиган жамоаларга қарши баҳс олиб борамиз. Имкон даражасида мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. 

Клуб раҳбарияти тайёргарлик учун етарлича шароит яратиб берди. Тожикистонда йиғин ўтказдик. У ерда бир неча ўртоқлик ўйинларини олиб бордик. Шунингдек, Тошкентда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказдик. Жамоа асосининг 80 фоизини ёшлар ташкил қилади. 

Мухтор Қурбонов: -Жамоамиз 4 йил кетма-кет мамлакат чемпиони бўлмоқда. Бу бизни жуда хурсанд қилмоқда. Олдинда турган мусобақада йигитларимизга омад тилаймиз. 

Рустам Умаров: -Жамоа номидан барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мусобақага тайёрланиш учун Тожикистонда йиғин олиб бордик. Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари жуда яхши ўтди. Бу борада иш олиб борганларга раҳмат айтаман. Биз мусобақада қатнашиб, мамлакатимиз байроғини юқориларга кўтармоқчимиз. 


Шундан сўнг ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Мазкур мусобақада 2 нафар легионер лимити бор. Рақибларимиз одатда ушбу лимитдан фойдаланишади. АГМК нима учундир сўнгги мавсумларда гуруҳдан чиқа олмаяпти. Нима учун жамоа легионер олиб келиш вариантини кўриб чиқмаяпти? 


Улуғбек Фаязов: -Бизнинг сиёсатимиз асосан ўз футболчиларни тарбиялаб, ўша савияга чиқаришдир. Тўғри, легионерсиз жамоани юқори ўринларда ушлаб туриш қийин. Аммо, биз легионерга ажратиладиган маблағни ўз футболчиларимизга йўналтирмоқчимиз. Умуман олганда, бразилиядан ҳам бу бўйича номзодларни кўриб чиқдик. Айни пайтда бу борада иш олиб борилмоқда. Агар вақти келиб, бу бўйича жуда катта зарурият туғилса, ушбу масалани батафсил кўриб чиқамиз. 

Александр Петров: -Бу жуда катта фойда бўлган бўларди. Аммо, улар жуда катта пул сўрашади. Шунингдек, қисқа муддатли шартномаларга рози бўлишмайди. Улар истаётган маош клуб бюджетининг ярмига тенг. 



Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Вьетнам ва Ироқ клубларидаги футболчилар МТЖ аъзолари ҳисобланади. Жамоамиз таркиби эса асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Сиз ниманинг ҳисобига кучли рақибларни мағлуб этмоқчисиз?

Александр Петров: -Биз Тожикистондаги йиғинда ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Улар қаторида ўз терма жамоаларининг футболчилари бор эди. Йигитларимиз ўша ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилишди ва ғалаба қозонишди. 

Улуғбек Фаязов: -Биз жамоани уч ҳафтага Таиландга жўнатаяпмиз. Чунки, футболчиларимизнинг финалга қадар етиб боришларига ишонамиз. Шу сабабли, жанговар кайфиятда майдонга тушинг. Омад тилаймиз. 


Зуҳриддин Қиличев ("Спорт ТВ" муҳбири): -Рағбатлантириш учун футзалчиларга нима ваъда қилинди?

Улуғбек Фаязов: -Ички низомимиз бўйича белгиланган суммалар бор. Совринли ўринлар эгаллаганда бериладиган пуллар миқдори маълум. Буни футболчиларимиз жуда яхши билишади. 


Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Рустам Умаровга савол: Сиз ушбу мусобақадаги ёрқин ўйинларингиз орқали дунёнинг энг яхши 10 нафар дарвозабони сафига киргансиз. Сиз яна ўша даврдагидек ўйин кўрсата оласизми?

-Ҳа, 2012 йил эди. Бунга жуда кўп вақт бўлди. Ўшанда "Ардус" билан кумуш медалини қўлга киритгандик. Биз ёш ва кучли эдик. Таркиб ҳам ажойиб эди. Бу йил ҳам мусобақага яхши таркиб билан кетяпмиз. Сиз Бразилия, Эронда легионерларни назарда тутиб савол бердингиз. Бизда ўзимизнинг "бразилияликлар" етарли. Биз ўзимизга ишоняпмиз. 

Шу тариқа, АГМК футзал клуби иштирокидаги матбуот анжумани якунланди. 

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

ФОТО: Толибжон Қосимов


Тадбир ниҳоясида жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушишди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика