Футзал афсонаси "Жиззах Кентекс"га ўтди

Tolibjon Qosimov
28 июл 2022
Футзал мавсуми якунига етганига анча бўлди.

Айни пайтда миллий ва ёшлар терма жамоаларимиз бирин-кетин йиғин ўтказишмоқда. Ўз ўрнида клубларимиз таркибни шакллантириш билан шуғулланишмоқда.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Жиззах Кентекс" ўзбек футзали афсоналаридан бири билан шартнома имзолади. Охирги йилларни АГМК таркибида ўтказиб келган дарвозабон Рустам Умаров янги мавсумни жиззахликлар таркибида ўтказади. Умаров олмалиқликлар билан кетма-кет мамлакат чемпионлиги ва охирги 2 мавсумда кумуш медалларни қўлга киритди.


"Жиззах Кентекс"га АГМКдан яна бир футзалчи Суннатилла Жўраев ҳам ўтди. У билан ҳам 1 йиллик шартнома имзоланган.


Эслатиб ўтамиз, яқинда "Жиззах Кентекс"нинг ўтган мавсумдаги асосий дарвозабони Аббос Элмуродов БМБ жамоасига ўтган эди.


Футзал. БМБ Ўзбекистон МТЖнинг 7 нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia