UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  152 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Футре: "1987 йили "Олтин тўп"ни Гуллитга эмас, менга беришлари керак эди" Янгиликлар

Футре: "1987 йили "Олтин тўп"ни Гуллитга эмас, менга беришлари керак эди"

Португалиялик "Атлетико" афсонаси Паулу Футре 1987 йилда "Порту"да ўйнаган пайти ажойиб мавсум ўтказади ва Чемпионлар Кубогини ютади.

Футре ўша мавсум "Олтин тўп" учун даъвогарлик қилади, аммо овоз беришда Гуллит ўтиб кетади, 106 баллга қарши 91.

"Ҳали ҳам 1987 йилда нима бўлганини тушунмайман. Мен Чемпионлар Кубогини ютдим ва "Атлетико"га ўтдим. Испан клубида ҳам бирдан "Реал"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этдик. Мен гол урдим ва иккита ассист қайд этдим.

Шундан сўнг "Олтин тўп"ни менга беришларига амин бўлгандим, аммо уни Гуллитга бериб юборишди. Гуллит фаолияти давомида ушбу мукофотга лойиқ бўлганига шубҳам йўқ. Аммо, у 1987 йилда фақатгина Нидерландия чемпионатини ютганди, бошқа ҳеч нарсани.

Менимча, бу Гуллитни сотиб олган ва қандай харид қилганини ҳаммага кўрсатмоқчи бўлган Берлусконининг иши. У овоз беришга таъсир кўрсатган, ғалати овозлар бўлганди, португал журналисти негадир мени заиф деб баҳолаганди, кейинчалик эса нега бундай деганини менга айтмаганди", - дейди Футре.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика