UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  7 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  3 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2

Футре Гризманн ҳақида: "Антуан "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса у граф ёки княз бўлиши мумкин" Янгиликлар

Футре Гризманн ҳақида: "Антуан "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса у граф ёки княз бўлиши мумкин"

"Атлетико" ва Португалия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Паулу Футре "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн атрофидаги оғир вазият ҳақида гапирди.

"Мен Гризманнинг ўтиш сабабини тушанаман ["Атлетико"дан "Барса"га]. У Чемпионлар Лигасини ютишга уринди. Мен уни кўпроқ титуллар учун кетган деб ўйлайман. Эҳтимол у "Барса"да бунинг эҳтимоли катта деб ўйлаган.

Аммо биз барчамиз биламизки "Барса"да энг асосийси - Месси, Месси, Месси... 50 Месси. Кейин Суарес, Пике ва Гризманн. У тўртинчи ёки бешинчи ўринда [ўтган мавсумда клубдаги аҳамият бўйича].

Агар "Барса" Чемпионлар Лигасини ютса, барча газеталар муқовасида Месси бўлади.

Агар Гризманн "Атлетико"дан кетмаганида, у афсонага айланарди. У мендан ҳам муҳимроқ бўлар эди. Аммо мен буни билардим ва унда адаптация билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши кутган эдим.

Гризманн "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса атиги граф ёки княз бўлиши мумкин", - дейди Футре.

Гризманн 2014-2019 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Барселона" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика