Футре: "Агар Погба учун 100 млн. евродан ортиқ тўлашган бўлса, Карраско ундан икки баравар қиммат туради"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2016, 15:11
"Атлетиео" собиқ футболчиси Паулу Футре жамоа ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско ҳақида фикр билдирди.

"Атлетико" Карраско билан шартномани 2022 йилгача узайтирди ва энди унинг бадал пули 100 млн. евро. Бу ажойиб янгилик. Тез орада бу маблағни ошириш керак бўлишига ишонаман. Янник "Атлетико"га ўтганидан сўнг, у ўз иқтидори ва Симеоненинг меҳнати туфайли бир жойда қотиб қолмади. Унинг ўсиши чегарасиз. Агар "Манчестер Юнайтед" Погба учун 100 млн. евродан ортиқ тўлаган бўлса, Карраско ундан икки баравар қиммат туради" - дейди Футре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca