

Қишки трансферлар ойнаси вақтида "шпорлар" ўз вақтида 54, 27,2 ва 22,5 миллион фунтга сотиб олинган Танги Ндомбеле, Джовани Ло Чельсо ва Брайан Хиля каби футболчиларни ижарага бериб юборишди.
"Одатда футболчиларни жамоани кучайтириш учун сотиб олишади. Аммо 2-3 йил ўтиб уларни ижарага бериб юбориш ғалати. Бу қилинган ишларни баҳолаш ва баъзи хатоларга йўл қўйилганлигини тушуниб олиш кераклигини билдиради.
Келажакда трансфер ойнасида бунга эътибор беришимиз керак. Агар жамоани кучайтиришни истасак, бу муҳим. Акс ҳолда даража тушиб кетади", - деди Конте.


