Футболчи ўз агентининг қаллоблигини фош этди
13 янв 2017 02:26
Янгиликлар
Футболчи ўз агентининг қаллоблигини фош этди
Бу ҳақда у Франция телевиденияси эфирида тўхталиб ўтди.
2006 йили Салим “Рубин” билан шартномага имзо чеккан. Аммо аслида у бунданда яхшироқ шартномага эга бўлиш ҳам мумкин эди. Ўшанда машҳур футбол агенти Жорже Мендеш тунислик футболчига унинг олдида иккита йўл турганини таъқидлаб, бири “Рубин” билан уч йиллик шартномага имзо чекиш, иккинчиси “Спортинг” билан бир йиллик келишув таклифи борлигини маълум қилган. Агент футболчи фаолиятининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан Россия жамоасини танлаганини айтиб ўтган. Салим “Рубин”га ўтгач, орадан бироз вақт ўтиб, Бенашурга “Спортинг” устози Паулу Бенту қўнғироқ қилиб, нима сабабдан “Спортинг” таклифидан воз кечиб, “Рубин”ни танлагани ҳақида сўраган. Айнан Бенту билан суҳбатдан маълум бўлишича, аслида Португалия жамоаси Бенашурга 25-30 минг евролик маош билан бирга уч йиллик шартнома таклиф қилган. Кейинчалик Салим Бенашур “Рубин”дан ўзининг трансферига оид ҳужжатларни сўраб суришитириб билишича, унинг трансфери орқали Мендеш ўзининг Кайман оролларида руйхатдан ўтган “Gestifute” компаниясига ҳисобига 500 минг евро туширишга муваффақ бўлган.
Бенашур 2006-07 йилларда “Рубин” шарафини ҳимоя қилиб жамоа таркибида 23 та учрашувда 3 та гол киритган. Кейинчалик Қувайтнинг “Ал Қодисия” жамоаси таркибига бориб қўшилган.
Фикрлар