UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  23 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  81 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони Янгиликлар

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" иккинчи даврани курашувчан руҳда ўтказмоқда.

Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги 3 та турида рақиблари билан муроса кўчасини танлаган жамоа эндиликда ўз омадини Ўзбекистон Кубогида синаб кўради. Мана шу баҳсларда "шунқорлар"нинг 3 та голига муаллифлик қилган Шоҳназар Норбеков сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга фикрларини билдирди.

- Олдинда жамоани "Қизилқум" билан муҳим бўлган баҳс кутмоқда. Ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Кунига икки махалдан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кубок ўйинига жиддий муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилиб қўймаймиз. 

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912"га келиб яна голлар уришни бошладингиз...

- Бу ерда барча йигитлар имкониятларимни жуда яхши билишади. "Металлург"да ундай эмасди. Голларим биргина меники, дея олмайман. Жамоадошларим яхши пас беришяпти. Керакли вазиятга олиб чиқишмоқда. Шундай экан, бунда барчанинг ҳиссаси бор. 

- Бу ерда қандайдир боғлиқлик бордек гуё...

- Айтганимдек, жамоадагилар билан бир-биримизни яхши тушунамиз. Характерим бироз оғирроқ. Бунда ўзаро чиқишиб кетиш муҳим ҳисобланади. Биз битта оиламиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради. 

- "Металлург"да ўзингизни кўрсатишингиз учун нима тўсқинлик қилди?

- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийнинг тактикаси мен ўйнайдиган футболга тўғри келмади. Испанча футболини тушунмадим. Футболчи бўлиб майдондан завқ олиб чиқиб кетмасангиз, у футбол ўйнаш бўлмайди. Ҳужумчи учун битта ўйинда камида 2-3 та вазият бўлиши лозим. Ундан ками ачинарли ҳолатдир. "Металлург"да 8 турда 1 та вазият юзага келди. 

- Иккинчи давра стартидаги ўйинларнинг қайси бирида жамоа ғалабага ҳақли эди?

- Учта учрашувнинг барида ютишимиз мумкин эди. Йўқ жойдан голлар олиб келдик. Биздан ғалаба кутишмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика