Футбол юлдузлари дебют вақтларида қандай кўринишган?
12 май 2020 22:00
Янгиликлар
Футбол юлдузлари дебют вақтларида қандай кўринишган?
Бугунги қахрамонларимиз фаолиятларининг илк йилларида у қадар кўп гол урмаган, ажойиб сейвлар амалга оширмаган, ақлбовар қилмас тўп узатишлари амалга оширмаган ва қахрамонларча "подкат"лар ташлаб, сўнгги дақиқаларда гол уриб жамоасини қутқариб қолмаган. Уларнинг деярли барчаси аввалига жуда оз дақиқаларга қаноат қилишлари лозим эди.
Бугун сиз билан замонамиз юлдузларининг дебютлари ва ўшанда қандай кўринишда бўлганликлари ҳақида гаплашамиз.
Эътибор беринг: футболчиларнинг илк бор расмий учрашувда майдонга тушган саналари кўрсатилган.
Лионель Месси, 17 ёш ("Барселона")
Дебют: 16.10.2004
Мессининг профессионал футболдаги дебюти Примеранинг 7-турига тўғри келди. Ўйиннинг 82-дақиқасида "Барселона" сафарда "Эспаньол"ни мағлуб этаётган, ягона гол муаллифи Деку захира ўриндиғи томон йўл олган, 17 ёшли аргентиналик вундеркинд португалияликни ўрнини эгаллаши керак эди. Бироқ қолган кам вақтда у ҳеч қандай эсда қоларли ҳаракатни амалга оширмади. Лекин кейин нималар бўлганини барчангиз биласиз.
Криштиану Роналду, 17 ёш («Спортинг»)
Дебют: 14.08.2002
Расмий учрашувда илк бор майдонга тушишидан бир йил аввал Криштиану "Спортинг" сафида ўртоқлик учрашувида Лиссабоннинг бошқа бир клуби "Атлетикка" қарши майдонга тушади ва гол уришга муваффақ бўлади. Кейинги мавсум бошида португалиялик ниҳоят асосий жамода имкониятга эга бўлади. Ласло Болони ёш Роналдуга ишонч билдиради ва ЕЧЛда "Интер"га қарши беллашувда майдоннинг охирги ярим соатида майдонга тушади. Шундай бўлсада, Криштиану жамоаси гол уришида ёрдам бера олмайди ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланади.
Неймар, 17 ёш ("Сантос")
Дебют: 07.03.2009
"Сантос" билан товон пули 45 млн қилиб белгиланган шартнома имзолаганидан бир йил ўтиб, бразилиялик клубнинг асосий жамоасида дебют ўйинида майдонга тушди. Паулиста Лигаси "Оэсте"га қарши беллашувда у колумбиялик ярим ҳимоячи Маурисио Молинанинг ўрнига тушган. Гол ура олмаган бўлсада, Неймар орадан бир ҳафта ўтиб, "Можи-Мирин"га қарши ўйинда ўз исмини таблога ёздириб қўяди. Мусобақа якунлангач Неймар ҳатто чемпионатнинг энг ёш яхши футболчиси деб топилади.
Килиан Мбаппе, 16 ёш ("Монако")
Дебют: 02.12.2015Леонардо Жардим иқтидорли футболчини илк бор "Монако" асосий таркибида Лига 1 нинг 16-тур ўйинида "Кан"га қарши майдонга туширади. Мбаппе майдонга бор йўғи 88-дақиқада тушади ва шу сабаб ўзини кўрсатишга улгурмайди. Лекин орадан бир ҳафта ўтиб Килианга Европа Лигаси доирасида "Тоттенхэм"га қарши беллашувда голли узатма амалга ошириш учун 35 дақиқа етарли бўлди.
Златан Ибрагимович, 17 ёш («Мальмё»)
Дебют: 19.09.1999
"Мальмё"нинг асосий жамоасида Златан Швеция чемпионати доирасида "Хальмстад"га қарши ўйинда кўриниш беради. Кейинроқ ҳужумчи дебютини шундай таърифлаган, ҳисоб 1:2 рақиб олдинда бораётганди, Роланд (Роланд Андерссон, "Мальмё" бош мураббийи) мени майдонга тушишимни айтди. Ҳамма тушкунликка тушиб бўлганди ва мен улкан иштиёқ, адреналин билан ўйинга қўшилдим. Футболкамда Ибрагимович деб ёзиб қўйилган ва ҳудди мени ҳеч ким тўхтата олмайдигандек эди. Мен биринчи имкониятдаёқ дарвозага зарба бердим, тўп тўсинга тегиб қайтди". Катта иштиёқ бўлишига қарамай, швед ўша куни жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмаган.
Луис Суарес, 18 ёш ("Насьональ")
Дебют: 03.05.2005
Уругвайлик форвард профессионал футболда "Насьональ" сафида дебют қилади. Либертадорес Кубоги гурух босқичида Суарес Колумбиянинг "Хуниор" жамоасига қарши ўйинда имкониятга эга бўлди. Бевосита ўзи самарали ҳаракатлар амалга оширмаган бўлсада, жамоаси ғалабани қўлга киритади – 3:2.
Мохамед Салаҳ, 17 ёш ("Мокавлун")
Дебют: 03.05.2010
Кўпчилик футболчилар каби профессионал фаолиятини Салаҳ ватанида бошлаган. 2010 йил баҳорида Мохамед маҳаллий "Мокавлун" жамоаси сафида Миср Премьер-лигаси учрашувида майдонга тушади. "Ал-Мансури" жамоасига қарши ўйинда (1:1) ёш футболчига бор йўғи 11 дақиқа имконият берилади.
Вирджил ван Дейк, 19 ёш ("Гронинген")
Дебют: 01.05.2011
"Гронинген" академияси тарбияланувчиси ван Дейк бош жамоа таркибида илк бор 2011 йил 1 май куни кўриниш беради. Эредивизе навбатдаги тур учрашувида "Ден Хааг"ни 72-дақиқага келиб битта тўп фарқи билан ортда қолдираётган "Гронинген" мураббий ҳисобни сақлаб қолиш учун ярим ҳимоячи Петер Андерссоннинг ўрнига ван Дейкни ўйинда ташлайди. Виржил ўз вазифасини яхши уддалайди ва жамоаси бошқа гол қўйиб юбормайди. Ўйин эса 4:2 ҳисобида якунланади.
Поль Погба, 18 ёш ("Манчестер Юнайтед")
Дебют: 20.09.2011
Погба профессионал футболда ярим йил аввал дебют қилиши мумкин эди. Алекс Фергюсон 2011 йил февраль ойида Англия Кубогида "Кроули Таун"га қарши ўйинда французни қайдномага киритади. Лекин ўша ўйинни Поль фақатгина захира ўриндиғидан томоша қилади. Узоқ кутилган дебют сентябрь ойига тўғри келди, танаффусгача жавобсиз 3та гол урган "МЮ" ортиқча муаммосиз "Лидс"ни мағлуб этаётганди, шунинг учун Фергюсон Погбани танаффусдан кейиноқ майдонга туширади. Райан Гиггзни алмаштирган Погба ўша ўйинда самарали ҳаракатлари билан ёдда қолмайди.
Роберт Левандовски, 18 ёш ("Знич")
Дебют: 2006 йил
Левандовскининг дебюти аниқ санасини айтиш мушкул. Илк қадамларини Роберт поляк футболининг "подвалларида" бошлаган. Бу борада статистик маълумотлар унчалик кўп эмас. Маълум бўлгани шуки, "Легия 2"даги омадсиз даврдан кейин форвард 2006 йил ёзида учинчи дивизион вакили "Знич" сафига қўшилади ва профессионал футболдаги дебютини ўтказади. 15 август куни Роберт илк бор Польша Кубогида майдонга тушади. 1/32 финалда Левандовски "Мраговия" дарвозасини ишғол қилади ва жамоаси 4:1 ҳисобида зафар қучади.
Эден Азар, 16 ёш ("Лилль")
Дебют: 24.11.2007
Азарнинг профессионал футболдаги дебюти Лига 1 15-турига тўғри келди. Ўшанда майдонга "Лилль" ва "Нанси" тушган, Эден эса охирги 12 дақиқада ҳаракат қилганди. Ёш бельгияликнинг майдонга тушиши деярли ҳеч нимани ўзгартирмади, ҳисоб 0:2 ҳолида қолди.
Антуан Гризманн, 18 ёш ("Реал Сосьедад")
Дебют: 02.09.2009
"Реал Сосьедад" академияси тарбияланувчиси Испания Кубогида майдонга тушади. Турнирнинг иккинчи раундида "Райо Вальекано"га қарши учрашувда Гризманн 79-дақиқада майдонга туширилади (0:1), бироқ "Сосьедад" яна битта гол қўйиб юборади ва Кубокдан чиқиб кетади.
Давид де Хеа, 18 ёш("Атлетико")
Дебют: 30.09.2009
"Атлетико" охирги йилларда жаҳон футболига кўплаб кучли дарвозабонларни тақдим этгани сир эмас. Шулардан яна бири де Хеанинг дебюти асосий посбон Роберто жароҳати сабаб амалга ошади. Испаниялик посбон жароҳат олиб ЕЧЛ доирасида "Порту"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлади. Ўйин охирида 2та гол қўйиб юборган ва "Атлетико" мағлуб бўлган бўлсада, де Хеа ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ўйин давомида у 6та сейв амалга оширди.
Рахим Стерлинг, 17 ёш («Ливерпуль»)
Дебют: 24.03.2012
Рахим Стерлинг дебюти "Ливерпуль"да Кенни Далглиш қўл остидаги даврга тўғри келган. Ёш инглиз майдонга АПЛнинг 30-тури доирасида "Уиган"га қарши ўйинда 84-дақиқада туширилган. Стерлинг Дирк Кюйтни алмаштирган паллада "Ливерпуль" 1:2 ҳисобда ортда қолаётганди. Ҳисобни ўзгаришига эриша олмаган бўлсада, Стерлинг ўзи учун ажратилган 10 дақиқани фаол ўтказади. Рахим зарба беришга, рақибларини алдамчи ҳаракатлар билан ортда қолдиришга ва шериклари учун қулай вазият яратишга муваффақ бўлди.
Кевин Де Брюйне, 17 ёш ("Генк")
Дебют: 09.05.2009
Кевин учун дебют омадсиз чиққан. Аниқроғи жамоаси "Генк" Бельгия чемпионатининг 33-турида "Шарлеруа" мағлуб бўлган — 0:3. Де Брюйне майдонга бор йўғи 81-дақиқада тушади ва вазиятни ўзгартира олмайди.
Серхио Рамос, 17 ёш ("Севилья")
Дебют: 01.02.2004
Профессионал фаолиятини Серхио Рамос қанот футболчиси сифатида бошлагани кўпчиликнинг ёдида бўлса ажаб эмас. Илк бор "Севилья" ҳимоясининг ўнг қанотини испаниялик 2004 йил февраль ойида эгаллаган. Ўшанда Рамос жамоаси "Депортиво"га ютқазиб қўйган (0:1), Серхио эса майдонда 26 дақиқа ҳаракат қилган.
Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси
Фикрлар