UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  11 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото)

Ретросуратларнинг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕЧЛ. 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” – “Бавария” – 2:1.

“Камп Ноу”даги драма! Сер Алекс Фергюсон захирадан туширган биринчи футболчиси Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада Оливер Кан дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни (1:1) тенглаштиради. Кейин эса учрашувнинг 81-дақиқасида Энди Коул ўрнига майдонга тушган Оле Гуннар Сульшер сўнгги сонияларда гол уриб, “қизил иблислар”га Европа чемпионлигини тақдим этади.

Шотландия чемпионати. 2002/03 йилги мавсум. 

“Рейнжерс” билан мусобақа ғолиблигини нишонлаётган Шота Арвеладзе. 

2004-йил. 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати. Финал. Франция – Испания – 2:1.

Карим Бензема, Ҳатем Бен Арфа ҳамда Самир Насри бош соврин билан.

АПЛ. 2003/04 йилги мавсум. 

"Арсенал" мусобақа тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган илк клуб сифатида олтин кубок соҳибига айланади. “Тўпчилар” чемпионатда ўтказилган 38 турнинг 26тасида ғалаба қозониб, 12 марта рақиблар билан муроса йўлини танлаган эди. 

2009-йил. Ўртоқлик учрашуви. “Барселона” – “Бунёдкор” – 1:1. 

Голларни Карлес Пуйоль ва Сервер Жепаров урган.

Евро-2004. Гуруҳ босқичи. Голландия – Чехия – 2:3.

Ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Павел Недвед (чапда), Ян Коллер (ўнгда) ҳамда мусобақада 5та гол билан тўпурар бўлган Милан Барош.

ЕЧЛ. 1997/98 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи, “Барселона” – “Динамо К” – 0:4. 

Мазкур кечада киевликлар сафида хет-трик қайд этиб, порлаган Андрей Шевченко. 

ЕЧЛ. 2012/13 йилги мавсум. Ярим финал. “Боруссия Д” – “Реал” – 4:1. 

“Арилар”нинг олтин авлоди. Левандовски учрашувда “қироллик клуби” дарвозасига покер ёзиб қўйганди. 

1985-йил. 

“Рома” яримҳимоячиси – Карло Анчелотти. У римликлар сафида 1979-1987-йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Кейинчалик “Милан”га ўтиб, футболчилик фаолиятини якунлаган. 

2003/04 йилги мавсум. ЦСКАнинг жамоавий фотосурати. 

Пастки қатор чапдан биринчи ўтирган футболчини танидингизми? 

+Бонус

1905/06 йилги мавсум. 

“Челси” дарвозабони Уильям Фулк. Футбол тарихидаги энг оғир вазнли посбонлардан бири. Унинг оғирлиги 150 кг атрофини ташкил қилган. 

Акмурзаев Элдор тайёрлади.


Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика