UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Футбол безаги "der classico"га марҳамат! Янгиликлар

Футбол безаги "der classico"га марҳамат!

Германия футболини ёритиб борувчи журналист Шаҳбоз Беғамов "Der classico" ҳақида тўхталди.


Германияда янги футбол мавсумидаги илк расмий ўйин одатдагидек Суперкубок орқали бошланади.

Германиянинг амалдаги чемпиони "Бавария" Кубок соҳиби Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан мавсумдаги дастлабки соврин учун курашади.
Тўғриси, янги мавсум ушбу ажойиб қарама-қаршилик билан бошланаётгани кишини қувонтиради. Сабаби, бу икки жамоалар ўртасидаги беллашув ҳар доим қизиқарли ва томошабоп ўтган.
Бу Германия футболи шайдолари учун яхшигина "аванс" бўлади.


Мавсумолди йиғин доирасидаги учрашувларда бу жамоалар натижалари кўпчиликни ажаблантирди. Чунки "Бавария" ва "Боруссия Д" каби жамоаларнинг ҳар қандай ўйиндаги муваффақиятсиз натижаси кутилмагандек қабул қилинади. Аммо норасмий ўйинлар бу аввало мураббийлар учун ўтказилади. Бу ўйинлардаги натижалар учинчи ёки тўртинчи даражали ҳисобланади. Жароҳат, карталарни тўлиқ очмаслик, мотивация ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли топ жамоалар бу каби ўйинларда асосан диққат эътиборни натижага қаратишмайди.

Карло Анчелотти ўтган йили "Бавария"га Суперкубокни ютиб берганди. Бу сафар ҳам бу ишни такрорласа, хорижлик мутахассис сифатида қаторасига икки бор ютган илк мураббийга айланади. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эса Петер Бош қўл остида ўзининг дастлабки расмий ўйинини ўтказади.
Янги "Боруссия"ни кўриш барча учун қизиқ. "Бавария"га қарши ўйин эса мураббий учун ҳақиқий имтиҳонга айланади.

Бу учрашувга ҳар иккала жамоалар бир қатор йўқотишлар билан келишган. "Бавария"да еттита асосий таркиб футболчиси сафдан чиққан. "Боруссия"да эса бу кўрсаткич бироз кам. Эн қизиғи, иккала жамоанинг ҳам чап қанот футболчиларининг барчаси жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади. "Бавария"да Алаба, Бернат йўқ бўлса, "Боруссия"да Геррейру ва Шмельцер учрашув қайдномасига киритилмаган.

Германия Суперкубогида бироз устунлик Петер Бош жамоаси тарафида. Чунки жамоа ўз уйида ўйнайди ва "Бавария"дан фарқли ўлароқ уларнинг асосий таркиб футболчилари сафда. Нойер, Боатенг, Алаба, Бернат, Алькантара, Хамес, Роббен каби футболчиларсиз "Бавария" сезиларли кучсизланади.
Лекин Анчелотти жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олган. Яъни, жамоанинг резерви анча бой. Бу ўйин эса Анчелотти учун ички резервни ҳамда янги номларни қандай кучга эга эканлигини ростакасимига синаб олиш имкониятига тақдим этади.
Гарчи кичик устунлик "Боруссия" тарафида бўлаётгани ҳам "Бавария"га қўшимча мотивация беради.

Петер Бош бошқарувидаги "Боруссия" ҳамда кўпчилик норасмий ўйинлар фонида инқирозда деяётган "Бавария"ни кўриб олиш учун бизни супер ўйин кутмоқда.

Ҳа-я, бу йилги Германия Суперкубогида бош ҳакамга ёрдамчи сифатида видео-ассистент ҳам ишлайди. Бу ўйин Германия футболи тарихида илк бор видео-ассистентдан фойдалинаётганлиги билан ҳам киради.

"Сигнал Идуна Парк"даги ўйинда асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаса, яъни дуранг қайд этилса, унда жамоалар қўшимча таймларга мурожаат қилишмайди ва пенальтилар серияси орқали бош соврин кимга насиб этиши аниқланади.

Германия Суперкубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари мавсумолди йиғин доирасидаги ўйинлар натижаси алдамчи эканлигини ва жамоалар расмий баҳсга, муҳим ўйинга тайёр эканлигини таъкидлашди.

Тўғри, ҳозирча ҳеч бир жамоа оптимал спорт формада эмас. Айниқса жамоаларнинг жисмоний ҳолати ҳали жойига тушгани йўқ. Аммо Анчелотти таъкидлаганидек, футболда ҳамма нарсани физика эмас, балки тактика ва футболчиларнинг индивидуаль ҳаракатлари ҳам ҳал этади.


"Бавария"да ҳам, Дортмунд жамоасида ҳам ўйин тақдирини бир ўзи ҳал этадиган футболчилар бор ёки мураббийларнинг тактик юришлари орқали кўзланган мақсадга эришса бўлади.
Анчелотти ҳам кучли тактик ҳамда стратег бўлса, Петер Бош жамоалари асосан тажовузкор футболни хушлайдиганлар сирасига киради. Шу боисдан ҳам "Боруссия" айнан Бош номзодига тўхталган. Бош ва "Боруссия"нинг фалсафаси бир-бирига жуда мос келади.

Демак тунда бизни фантастик қарама-қаршилик кутмоқда.

Ҳа айтганча, Германия Суперкубогида ғолиб чиқиш бўйича ҳар иккала жамоа тенг кўрсаткичга эга. Яъни улар 5 маротабадан бу совринни қўлга киритишган. Бугунги учрашувдан кейин мутлақ рекордчи жамоа номини билиб оламиз.
Германияда эса янги футбол мавсуми старт олиш арафасида.


"CA"да эса немис футболини янги мавсумини биргаликда кузатиб борамиз.


Шаҳбоз БЕҒАМОВ 

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика