UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  2 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

ЖЧ саралаш. Осиё янгича форматга муҳтож Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Осиё янгича форматга муҳтож

Бир пайтлар Германия терма жамоаси мураббийи Йоахим Лёв Люксембург, Андорра каби жамоалар билан ўйинлар немис футболи учун ҳеч нарса бермаслигини айтганди.

Албатта, мураббий бежизга бу гапларни айтган эмас. Чунки тасаввур қилинг, терма жамоа йиғилади, нечадир кун машғулот ўтказади, кейин майдонга тушиб қарабсизки 6:0, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Хўш, бу германиялик футболчиларга нима беради? Гап йирик ҳисобда эмас, гап рақибнинг ўта кучсизлигида. 

Осиёда йўлга қўйилган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида ҳам шундай ҳолатлар гувоҳи бўляпмиз. Кўп узоққа бормасдан марказлашган тартибда бўлиб ўтаётган мусобақадаги натижаларни ёдга олайлик. Ҳозирча 15та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 9тасида йирик ҳисоблар қайд этилди. Ахир бу даҳшат! Йирик ҳисоблар орасида 4:0, 5:0, 7:0, 8:0 ва ҳатто 10:0 ҳам бор.

Йирик ҳисоб қайд этилган ўйинлар:

Австралия - Қувайт 3:0

Саудия Арабистони - Яман 3:0

Фаластин - Сингапур 4:0

Мальдив - Сурия 0:4

БАА - Малайзия 4:0

Жанубий Корея - Туркманистон 5:0 

Гуам - Хитой 0:7

Баҳрайн - Камбоджа 8:0

Япония - Мьянма 10:0


Кўриниб турибдики, йирик ҳисобли ўйинларда иккинчи томон гол ура олмаган. Ва бундай натижалар қайд этилиши ютқазган томон билан биргаликда ОФКнинг ҳам имиджига салбий таъсир қилмоқда. Энди ЖЧ саралаш босқичининг иккинчи раунд барча гуруҳлардаги йирик ҳисобларни келтириб ўтамиз.


"A" гуруҳи

Филиппин - Сурия 2:5

Гуам - Филиппин 1:4

Мальдив - Хитой 0:5

Хитой - Гуам 7:0

Сурия - Гуам 4:0

Гуам - Хитой 0:7

Мальдив - Сурия 0:4

Гуруҳда шу пайтгача 14та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 7тасида, яъни тенг ярмида йирик ҳисоб кузатилган. 


"B" гуруҳи

Қувайт - Непал 7:0

Қувайт - Австралия 0:3

Австралия - Непал 5:0

Хитой Тайпейи - Австралия 1:7

Иордания - Непал 3:0

Қувайт - Хитой Тайпейи 9:0

Иордания - Хитой Тайпейи 5:0

Австралия - Қувайт 3:0

Гуруҳда шу пайтгача 14та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 8тасида йирик ҳисоб қайд этилган. 


"C" гуруҳи

Эрон - Камбоджа 14:0

Камбоджа - Ироқ 0:4

Баҳрайн - Камбоджа 8:0

Гуруҳда шу пайтгача 14та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 3тасида йирик ҳисоб қайд этилган. 


"D" гуруҳи

Ўзбекистон - Яман 5:0

Саудия Арабистони - Сингапур 3:0

Саудия Арабистони - Фаластин 5:0

Фаластин - Сингапур 4:0

Саудия Арабистони - Яман 3:0

Гуруҳда шу пайтгача 15та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 5тасида йирик ҳисоб қайд этилган. 


"E" гуруҳи

Қатар - Афғонистон 6:0

Уммон - Афғонистон 3:0

Уммон - Бангладеш 4:1

Қатар - Бангладеш 5:0

Гуруҳда шу пайтгача 15та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 4тасида йирик ҳисоб қайд этилган.


"F" гуруҳи

Япония - Мўғулистон 6:0

Қирғизистон - Мьянма 7:0

Тожикистон - Япония 0:3

Тожикистон - Мўғулистон 3:0 

Мўғулистон - Япония 0:14

Япония - Мьянма 10:0

Гуруҳда шу пайтгача 15та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 6тасида йирик ҳисоб қайд этилган.


"G" гуруҳи

Индонезия - Таиланд 0:3

БАА - Индонезия 5:0

БАА - Малайзия 4:0

Гуруҳда шу пайтгача 14та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 3тасида йирик ҳисоб қайд этилган.


"H" гуруҳи

Жанубий Корея - Шри Ланка 8:0

Шри Ланка - Ливан 0:3

Жанубий Корея - Туркманистон 5:0

Гуруҳда шу пайтгача 12та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 3тасида йирик ҳисоб қайд этилган.

Энди ҳаммасини ҳисоблаб кўрамиз. Барча гуруҳларда шу кунгача ўтказилган жами ўйинлар сони 113тани ташкил қиляпти ва шундан 39таси йирик ҳисоб билан тугаган. Бу дегани 74та баҳсда йирик ҳисоб қайд этилмаган. Бошқача айтганда, жами ўйинларнинг 35 фоизи йирик ҳисоб билан тугаган. 


Охирги ўриндаги жамоалар

Албатта, ҳар бир мусобақанинг савияси биринчи ўринда кетаётган жамоа кўрсаткичларидан ташқари охирги ўриндаги жамоанинг натижалари билан ҳам ўлчанади. Шу боис ҳар бир гуруҳда охирги ўриндаги жамоаларнинг кўрсаткичини келтириб ўтамиз. 

"A" гуруҳи. Охирги ўринни Гуам терма жамоаси эгаллаб турибди. 6 ўйинда 6 мағлубият. Тўплар нисбати 2-26. 

"B" гуруҳи. Охирги ўринда Хитой Тайпейи боряпти. 6 ўйинда 6 мағлубият. Тўплар нисбати 2-27.

"C" гуруҳи. Охирги ўринда Камбоджа терма жамоаси боряпти. 6 ўйинда 1 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати 1-30.

"D" гуруҳи. Охирги ўринни Яман терма жамоаси эгаллаб турибди. 6 ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 6-14.

"E" гуруҳи. Охирги ўринда Бангладеш боряпти. 6 ўйинда 2 дуранг, 4 мағлубият. Тўплар нисбати 3-14.

"F" гуруҳи. Охирги ўринни Мўғулистон эгаллаб турибди. 7 ўйинда 1 ғалаба, 6 мағлубият. Тўплар нисбати 2-27.

"G" гуруҳи. Охирги ўринда Индонезия боряпти. 6 ўйинда 1 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати 5-18.

"H" гуруҳи. Охирги ўринда Шри Ланка боряпти. 5 ўйинда 5 мағлубият. Тўплар нисбати 2-18. 

Кўриб турганингиздек, барча гуруҳларда охирги ўриндаги жамоалар ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳаммасида тўплар нисбати минусга кириб кетган. 


Янгича формат қандай бўлади? 

Мана, статистика билан боғлиқ баъзи рақамлар билан танишиб олдик. Жуда кўп ўйинларда йирик, баъзан ўта йирик ҳисоблар қайд этилиши ҳеч қачон мусобақа савияси ортишига хизмат қилмайди. Шу боис ОФК қитъада жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига бўлган қизиқишни орттириши учун янгича формат ишлаб чиқиши керак деган фикрдамиз. 

Бу қандай бўлади? Айтайлик, ЖЧ саралаш ўйинларида Осиёдан ҳаммаси бўлиб 46та давлат иштирок этишни бошлаган. Йўлланма эса 4,5та қилиб белгиланган. Бу ўринда ОФК саралаш баҳсларини 3 босқичда ўтказиши мумкин. Биринчи босқичда ФИФА рейтингида энг қуйи жамоалар плей-оффда ўз кучини синаб кўради.

Масалан, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг биринчи раундида плей-офф ўйинлари (6та учрашув) ўтказилди ва ютган жамоалар иккинчи босқичга йўл олишди. Фақат мана шу ерда иккинчи босқични бошқача ўтказишга тўғри келади. Иккинчи босқичда жами 40та жамоа 5тадан 8 гуруҳга бўлинган. Агар биз ФИФА рейтингига қараб энг кучли 15та терма жамоани курашга қўшмай турсак нима бўлади? 

Шунда қолган 25 жамоа 5тадан 5 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боради ва учинчи босқичга фақат гуруҳ ғолибларигина йўл олади. Масалан, бу ўйинларни уй-меҳмон тарзида эмас (чунки уй-меҳмонда жуда чўзилиб кетади), балки марказлашган тартибда битта ўйиндан иборат шаклда тезроқ ўтказиб олиш мумкин. Шунда ҳар бир жамоа ўз рақиби билан бир мартадан майдонга тушади.

ФИФА рейтингига кўра, Осиёнинг энг кучли 15 жамоаси тўғридан тўғри учинчи босқичга йўл олади. Иккинчи босқичдан эса яна 5та жамоа (яъни, 5та гуруҳ ғолиблари) қўшилиб, жами 20та жамоа ҳал қилувчи баҳсларни ўтказади. Агар охирги ФИФА рейтингига қарайдиган бўлсак, Осиёнинг 15та кучли жамоаси кимлар деган саволга жавоб оламиз. Булар - Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Хитой, Сурия, Уммон, Ўзбекистон, Вьетнам, Ливан, Иордания. 

Энди булар қаторига иккинчи босқичдан чиққан энг кучли бешта жамоани қўшинг. Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини мана шу жамоалар ўзаро ҳал этгани маъқул эмасми?

 

Учинчи босқич қандай ўтади?

Фараз қиламиз, 20та энг кучли жамоа йиғилди. Буёғига ўйинларни давом эттириш учун 3та йўл қолади.

Биринчиси, 20та жамоа худди АПЛдаги каби ўйинларни ўтказади. Яъни уй-меҳмон тарзида. Ҳар бир жамоа 19та уйда, 19та сафарда ўйнайди. Мусобақа икки-икки ярим йил давом этади. ЖЧ-2026да Осиёга 8та йўлланма берилишини ҳисобга олсак, якунда 1-8 ўринлар ЖЧга йўл олади. Бу олимпия тизими дейилади ва энг кучлилар мана шу орқали аниқланади. 

Иккинчиси, жамоалар 10тадан икки гуруҳга бўлинади: биринчи ва иккинчи гуруҳ. Ҳар бир жамоа уйда ва сафарда 9тадан, жами 18 учрашув ўтказади. Якунда ҳар бир гуруҳдан 4тадан энг кучли 8 жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади. 

Учинчиси, жамоалар 5тадан 4 гуруҳга бўлинади: "A", "B", "C", "D" гуруҳлари. Гуруҳлар жуфт, лекин жамоалар сони тоқ бўлгани учун ҳар бир турда навбати билан биттадан жамоа дам олади. Кимдир дам олиши кунлари ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Якунда ҳар бир гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари, жами 8та жамоа ЖЧга йўл олади. 


Янгича формат нима беради? 

Энди масаланинг асл муддаосига ўтсак. Янгича формат аввало Осиёни шармандали ҳисоблардан қутқариб қолади. Ахир Япония, Жанубий Корея, Австралия ёки бўлмаса биз учун Мўғулистон, Гуам, Непал, Камбоджа, Хитой Тайпейи каби жамоалар билан ўйнашнинг нима қизиғи бор. Ундан кўра, ЖЧга чиқиш йўлида икки-икки ярим йил ичида фақат кучлилар билан ўйнаган маъқул эмасми?

Иккинчидан, бу формат кучли жамоаларга ниҳоятда маъқул келади. Айтайлик, 20та жамоа гуруҳларга бўлинмай, ҳамма бир-бири билан ўйнаса, яъни биринчи йўл танланадиган бўлса, биз Япония, Жанубий Корея, Австралия, Эрон каби кучли жамоалар билан икки-икки ярим йил ичида икки мартадан (ҳам уйда, ҳам сафарда) ўйнаймиз. Бўлиб ҳам расмий ўйинларда. Кучимиз етса чиқамиз, кучимиз етмаса кучлилар билан ўйнаганимиз қолади. Ахир ўртоқлик учрашувига бу рақибларни кўндириш осон эмас, расмий ўйинларда эса ҳамма майдонга тушиши шарт. 

P.S. Бу шунчаки ҳозирги босқичда юз бераётган ўта кулгули ҳисоблардан келиб чиқиб ёзилган мақола бўлди. Балки ОФК учун ҳозирги формат яхши кўринаётгандир. Лекин яна қайтариб айтамиз, модомики 8:0, 10:0 каби ҳисоблар давом этар экан, Осиё футболи бундан ҳеч нарса ютмайди, қайтанга бошқалар кўзига кулги бўлиб кўринганимиз қолади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика