UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Фурқат Эсонбоев: "Нега "Пахтакор" футболчилари термада кўпайиб кетди?" Янгиликлар

Фурқат Эсонбоев: "Нега "Пахтакор" футболчилари термада кўпайиб кетди?"

Ўзбекистонлик мураббий Фурқат Эсонбоев "Футбол Экспресс" газетасига олимпия терма жамоамизнинг U23 Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Натижага жавоб берадиган мураббий бор. Нимага бундай бўлганлиги ҳақида энди у жавоб бериши керак. Нега "Пахтакор"нинг футболчилари термадан кўпайиб кетди? Йигитлар эса ўйинга тайёр эмас эди. Масалан, жароҳати туфайли кўп учрашувларда ўйнамаган ўйинчини асосий таркибга туширди. Ўйин амалиётисиз қолган футболчилар майдонга туширганидан кейин натижа ҳам шунга яраша бўлади-да!

Энди нима қилиш керак? Ҳозир бу ҳақда гапирсам униси ёки буниси оёғимга болта уришади. Ўзи шундоқ ҳам тўғрисини гапирганим учун ҳеч қаерда ишлаётганим йўқ. Ҳар қандай мураббий ҳам хато қилади. Мана, Моуриньо ҳам хато қилди. "Челси"дан кетгач унинг ўрнига Хиддинк келди. Натижа аста-секин яхшиланаяпти. Хўш бу ниманинг ҳисобига? Демак, бу вазиятда кўпроқ мураббий айбдор. Хориж клубларнинг ютуқлари ёки камчиликлари ҳақида оғиз кўпиртириб гапирамизу, лекин ўзимизникига келганида оқсаб қолаяпмиз. Биз аввал ўзимизникини эплаб олишимиз даркор, - дейди Фурқат Эсонбоев. 

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика