

"Лионель улкан иқтидор соҳиби ҳисобланади. Криштиану эса ўзини ўзи яратган. Яъни барчасига машаққатли меҳнати орқали эришган. Менимча, уларни бир-биридан устун қўйиш ноҳақлик бўлади. Роналду ҳам, Месси ҳам энг зўри деган номга лойиқ", - деди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Микель Артета Лионель Мессини дунёнинг энг кучли футболчиси, деб ҳисоблаши ҳақида айтганди.



