

Ўйин ҳақида
"Жуда оғир синовдан ўтдик. "Норвич" ҳали ўз майдонида кўп очколар тўплайди. Чунки, яхши жамоа шаклланган. Иккита ўтказиб юборилган гол менга ёқмади, лекин ўйинимизда кўплаб яхши элементлар бўлди. Шунинг учун мен бундан жуда бахтиёрман.
Тэмми Абраҳам ҳақида
Тэмми учун алоҳида хурсандман. У дубль қайд этди ва ғалаба тўпини киритди. Лекин, бугун ҳамма футболчиларни эътироф этган бўлардим. Сабаби, жамоа иссиқ кунда ўйинни назорат қилди.
Жароҳатлар ҳақида
Педро ўзини ноқулай ҳис қилди, Маунт эса тўпиқ қисмига зарба қабул қилиб олди. У тезроқ тузалиб кетиши мумкин деб умид қиламан.




