UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  0 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  12 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  73 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Франциялик футболчи "Қўқон-1912"ни тарк этди Янгиликлар

Франциялик футболчи "Қўқон-1912"ни тарк этди

Барчангизга маълумки "Қўқон-1912" футбол клуби яқинда Франциянинг "Нант" жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи билан шартнома имзолаган эди.

Оливье Боннес билан тузилган шартнома кеча ҳар икки томоннинг келишувига асосан бекор қилинди. Бунга сабаб футболчининг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, ватанига қайтиши лозимлиги бўлди.

Оливье Боннес Ўзбекистонга келишидан бир неча кун олдин унинг отаси вафот этган эди. Бу ҳолат футболчининг руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилган. Боннес шундай оғир кунда онасини ёлғиз қолдириб келганлигидан афсусда бўлди. Мусулмон оила фарзанди бўлган футболчи оиласига қайтиш истагини билдирди.

"Қўқон-1912" футбол клуби мураббийлар штаби футболчиларнинг инсонийлик факторларини биринчи ўринга қўяди. Жамоамиз раҳбарияти Франциялик футболчини тўғри тушунган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди. Оливье Боннес бугун эрта тонгда Парижга учиб кетди.

"Қўқон-1912"  футбол клуби Боннеснинг оиласига тинчлик-хотиржамлик, келгусидаги фаолиятига омад тилайди.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика