Франция терма жамоасининг яна бир футболчиси Германия билан ўйнамаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017, 11:52
"Арсенал" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Лоран Ксельнининг Германия билан ўртоқлик учрашувида иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Косельни Уэльсга қарши назорат учрашувида (2:0) 90 дақиқа ўйнади, аммо машғулотда жароҳат олди. Бугун францияликлар навбатдаги машғулотни ўтказишади ва жамоа шифокорлари Косельни майдонга тушиши ёки тушмаслигини аниқлашади.

Германия - Франция учрашуви 14 ноябрь куни Кёльнда бўлиб ўтади.

Олдинроқ, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру шикастланиш туфайли Германияга қарши ўйнамаслиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurosport.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›