Франция терма жамоаси ҳужумчиси Хитойдан тушган 12 миллионлик таклифни рад этди

Alisher
29 июл 2019, 14:30
"Севилья" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер клубда қоладиган бўлди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Хитойнинг "Бэйцзин Синобо Гоань" клубидан тушган яхшигина таклифни рад этди.

Хитой клуби футболчига йилига 12 миллион евро беришга тайёр эди.

28 ёшли Бен-Йеддер "Севилья"га 2016 йил "Тулуза"дан 9,5 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳужумчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 54та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 11та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe