UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  0 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди Янгиликлар

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди ва фикр алмашишди.

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю пойтахт клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.


Аввал, “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Меҳмонлар стадион юқори савияда ва жуда чиройли барпо этилганига алоҳида урғу беришди. Шундан сўнг Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор” клуби академиясида бўлишди. Академия тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ётоқхона, овқатланиш хонаси, бассейн, дам олиш хонаси, машғулотлар майдончаларини кўздан кечиришди. Улар бу ердаги шарт-шароитларни юқори баҳолашди.


Шундан сўнг Франция футбол федерацияси мутассаддилари “Пахтакор” клубига ташриф буюришди. “Пахтакор” клуби стадионини кўздан кечириш чоғида меҳмонларга клубнинг бой тарихи ҳақида маълумот берилди. Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Пахтакор” стадионига ҳам юқори баҳо беришди.


Кейин эса француз мутассаддилари “Локомотив” клубига ташриф буюриб, бу клуб стадионини кўздан кечиришди. Клубда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика