

Кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турган мамлакат вице-чемпиони “Монако” бу гал сафарда “Реймс”га имкониятни (0:1) бой берди. Натижада монегаскларнинг барча турнирларда ғалабасиз сериялари 14 та учрашувга етди. Жамоа айни пайтда Лигада сўнгги поғонада бормоқда.



