UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  17 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Франческо Тотти: "Ювентус" билан ўйин муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас" Янгиликлар

Франческо Тотти: "Ювентус" билан ўйин муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас"

"Рома" сардори Франческо Тотти 2013 йилги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида Римнинг тирик афсонаси 2014 йилнинг бошида "Ювентус"га қарши кечадиган учрашув "Скудетто" йўлида ўта муҳим роль ўйнамаслигини айтиб ўтди. Бугун "Roma Channel" орқали чиқиш қилган Тоттининг интервьюсини "Football Italia" ўз сайтида чоп этган.

- 2013 йил аралаш хотиралар билан хотирамдан ўрин оладиган бўлди. Йилнинг дастлабки олти ойи биз ўйлагандек бўлмади. Айтишим мумкинки, биз мавсумни тугатиб олганимиздан хурсанд бўлдик ва янги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юбордик. Энди 2014 йилни бугунги кайфиятдай бошлаб олишимиз керак.

"Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги учрашув 2014 йил 5 январь куни Туринда бўлиб ўтади. Унга қадар римликлар "Катания" билан, "Юве" эса меҳмонда "Аталанта"га қарши майдонга чиқади. Айни пайтда икки жамоа ўртасида 5 очко фарқ бор.

- Бу биз ва "Ювентус" учун керакли ўйин. Принципиал аҳамиятга эга ўйин бўлади. Агар унда биздан омад юз ўгирса, тушкунликка тушиш керак эмас. Бу ўйин билан мавсум тугамайди. Қисқаси, бу беллашув "Скудетто" масаласини ҳал қилмайди.

Гап орасида Тотти "Ювентус" посбони Жанлуиджи Буффон томон ҳазил қилди.
- Мен Буффон ва унинг жамоадошларини янги йил кечасида бўкиб овқатланишлари, ўйин куни тўйиб қолган ҳолда майдонга тушишларини тилайман (кулади). Дўстим Буффонга жорий мавсум биздан кейин иккинчи бўлишини тилайман. Жиддий гапирсам, мен унга сиҳат-саломатлик тилайман. У билан ажойиб кунларни ўтказганмиз. Қанчадан-қанча қувончли лаҳзалар. Буффон - майдон ва унинг ортидаги феномен!

"Милан" билан бўлиб ўтган ўйинда захирадан майдонга тушган Тотти "Катания"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Хабарингиз бор, у жароҳати туфайли 6 учрашувдан бери бошланғич таркибдан жой олмай келаётган эди.
- 100% тайёр бўлмасам-да, ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Муҳими жароҳатим ортда қолди. Энди яна олдинга қадам ташлашим мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика