Фозил Мусаев тўлиқ ўйнади, "Ал Муайзир" мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 17:56
Қатар юлдузлар лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Ал Муайзир" клуби сафарда "Лаҳвия"га қарши майдонга тушди. Ўйинда "Лаҳвия" йирик ғалабага эришди - 5:1. Учрашувда Фозил Мусаев тўлиқ ўйнади. "Муайзир" 5та турдан сўнг 4 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

"Лаҳвия" - "Ал Муайзир" 5:1
Голлар:
Будиаф 7, Мадибо 17 автогол, Сория 41, 59 пенальти, Носир Ал Халфан 89 - Айман Абдулла Адам 79.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia