UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони! Янгиликлар

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони!

"Обод" - "Косонсой" (3:0) учрашувидан сўнг пойтахтликлар олий лига йўлланмасини қўлга киритдилар.

"Оқтепа"нинг сўнгги турларда очко йўқотишидан унумли фойдаланган жамоа охирги турга келибгина биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. 




Кимдир, "Обод"ни 23 ёшли, 1992 йилда таваллуд топган Бобур Зуҳриддинов олий лигага олиб чиқди деса ишонмаса керак. Гарчанд, ўйин қайдномасида унинг номи кўрсатилмаган бўлсада, жамоани мавсум давомида айнан у ўйинларга тайёрлади ва кўрсатмаларни бериб турди. Агар бирон - бир клубда тажрибалироқ раҳбар ишласа, иккиланмай уни 2 йилга ҳорижга ўқишга юбориб, кейин ўз клубни қўрқмай топширса бўлади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодли мураббий.



Биринчи лига тўпурари Алишер Азизовнинг жамоа муваффақиятидаги ўрни катта бўлди. Кейинги йил ундан олий лигада ҳам сермаҳсуллик кутиб қоламиз. 


"Косонсой" дарвозабони бугун "Навбаҳор" либосида ўтказди. Бунинг учун ПФЛ учрашув назоратчиси ва тўртинчи ҳакамини жазолаши лозим. Боиси регламентда ҳар бир жамоа ўз белгисига эга футболкаларда майдонга тушиши лозимлиги ҳақида банд бор. 


Бош ҳакамнинг ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги янграгач, "Обод" футболчилар байрамни бошлаб юбордилар.


23 ёшда осмонларга парвоз қилиш ўзгача бўлса керак. Шу ўринда битта факт! Барчамизга таниш, Виллаш  Боаш ҳам мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаганида эндигина 23 ёшга тўлган эди. 37 ёшли мутахассис ўшанда КОНКАКАФ вакили бўлган Британ Виргиния ороллари миллий терма жамоасини бошқарган эди.


Мураббийдан сўнг футболчилар жамоа бошлиғига шу тарзда ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Жамоа мураббийидан тортиб, аксар футболчилар Сергей Лушаннинг шогирдлари ҳисобланадилар.


Ахбор дода Имомхўжаев ва Бахтиёр ака Ширинов ғолибларни олий лига йўлланмасини қўлга киритганликлари муносабати билан табриклаяптилар.


Жамоа сардори, Дониёр Ҳасанов шароит яратиб берган раҳбарларга раҳмат айтган ҳолда, кейинги йил олий лигада муносиб қатнашишга вада беряпти.


Эсдалик учун сурат! Афсуски, бугун дам олиш куни бўлганлиги учун ПФЛдан биронта вакил ўйинга кела олмади. 


П.С: Таҳририят рухсатисиз суратлардан фойдаланиш ман этилади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика