UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  0 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  3 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  2 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  14 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1

Фотомақола: "Бухоро" - "Пахтакор" 0:0 Янгиликлар

Фотомақола: "Бухоро" - "Пахтакор" 0:0

Кеча Эдгар Гесс шогирдлари "Пахтакор"га қарши ажойиб ҳимояланган ҳолда, муҳим бир очкони қўлга киритдилар.
Мазкур учрашувдан аввал "Пахтакор"га осон бўлмаслиги аниқ эди. Гесснинг ҳар бир жамоаси етакчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Ёдингизда бўлса икки тур аввал Бухорода "Бунёдкор" ҳам очко йўқотган эди.




Эски танишлар. Бахриддин Вохобовни жуда хуш чақчақ инсон деб биламан. Андрей Акопянц эса ўзбек футболининг тирик афсоналаридан бири. "Пахтакор"даги ўйинларини эслайсизми? Оооо, қандай кириб борар эди қанотдан. Уни ортида Николай Ширшов. Ҳозирги "Пахтакор"га шундай ўйинчи йўқ.




Эдгар Гесс ҳурматга лойиқ мутахассис. Мағлубиятни ҳакамларга тўнкамайдиган камдан кам мураббийларимиздан бири. Аммо жуда ҳам қаттиққўл. Ундакаси Ўзбекистонда йўқ. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган ўйин куни ҳам эрта тонгда жамоа машғулот ўтказган. Аммо бу машғулотлар ўйинчиларга "нагрузка" бериши мумкин. Боиси, бизнинг жамоаларимизнинг витаминлари талабга жавоб бермайди. Яъни шакар чойдан ташқари бошқа маҳсулот истеъмол қилинмайди. Ўйиндан кейин кўплаб футболчилар машғулотлар оғир кечаётганлиги, иккинчи машғулотга тетик ҳолатда келишмаётганлигини айтишди. Бу мураббийнинг эмас, клубнинг муаммоси. Мураббийдан натижани талаб қиладиган жамоа, мураббий истаган дори дармонларни етказиб бериши керак.



Ўйинда ҳакамга икки томондан ҳам эътироз бўлди. 82-дақиқада жарима майдончаси ичида Кримецга нисбатан ишлатилган қўполлик беэътибр қолдирилди. Аслида бу ерда 100% пенальти бор эди. 90+3 - дақиқада эса "Бухоро"нинг икки нафар футболчиси қарши ҳужумга ўтган эди. Қанот ҳаками эса ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди. Аслида ҳужумчилардан бири ўйиндан ташқари ҳолатда эмас эди.


Фото: Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика