Forbes дунёнинг энг қиммат спорт клублари номини эълон қилди

23 июл 2019, 08:34
Кучли бешликдан икки футбол клуби ҳам ўрин олди.

Forbes талқинига кўра, дунёнинг бешта энг қиммат спорт клуби номи маълум бўлди. Унга кўра, “Даллас Каубойс” американча футбол жамоаси 5 млрд долларга баҳоланиб, рейтингнинг юқорисидан ўрин олди. Иккинчи ўринни эса 4,6 млрд долларга баҳоланган бейсболь жамоаси “Нью-Йорк Янкиз” эгаллади. Учинчи поғонадан “Реал” (4,2 млрд), тўртинчи ўриндан эса “Барселона” (4,02 млрд) жой олган. Кучли бешликдан “Нью-Йорк Никс” баскетбол жамоаси ўрин эгаллади. Клуб 4 млрд долларга баҳоланганд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Forbes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›