Фоден Англия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди

Alisher
10 июл 2021, 18:24
Хавбек Фил Фоден Европа чемпионати-2020 финал босқичи доирасидаги Италияга қарши ўйин олдидан Англия терма жамоаси машғулотида иштирок этмади.

21 ёшли ярим ҳимоячи енгил жароҳат сабаб машғулотларни ўтказиб юборди. Қолган футболчилар умумий гуруҳда шуғулланишди.

Евро финали 11 июль куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports