

"Бутун дунё бўйлаб "Реал"га мухлислик қилувчи ишқибозлар бор. "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ. Биз иқтисодий жиҳатдан энг нуфузли ва номдор клубмиз. Бизнинг кучимиз шундаки, биз – катта оиламиз. Бизни "Реал" тарихи ва қадриятлари бирлаштириб туради. Қўрқадиган ҳеч нимамиз йўқ. Биз барча қоидаларни ҳурмат қиламиз. Бизга трансферларни нотўғри расмийлаштириш бўйича эътироз билдира олишмайди. Афсуски, кўплаб клубларда бу борадаги вазият бошқачароқ. Улар фақатгина бир кун билан яшайди", - деди Перес.
Эслатиб ўтамиз, бугун тунда "Реал" сафарда "Эльче"га қарши майдонга тушади.



