

Немис мутахассиси 28 ёшли ўйинчи билан гаплашди. Флик жамоадан кетган ўйинчиларни ўрнини босадиган футболчи олиб келиш керак деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга "Бавария" коронавирус пандемияси сабаб кўп маблағ ишлата олмайди. Гётце ҳозирда эркин агент мақомида. У маошининг тушишига ҳам рози.
Аммо, "Бавария" раҳбарияти бу ғояга қаршилик билдирмоқда. Гётце 2013-2016 йиллар давомида Мюнхен клубида тўп тепган.



