Флик "Бавария"га қайтиши мумкин?!

Alisher
21 апр 2024, 19:57
Германиялик мураббий Ханс-Дитер Флик "Бавария"га қайтишга тайёр.

Журналистлар Патрик Штрассер ва Максимилиан Кохнинг хабарига кўра, мутахассис "Бавария"нинг фахрий президенти Ули Хёнесс билан ярашди ва клубга қайтишга тайёр.

59 ёшли Флик 2021 йилда "Бавария" бош мураббийлигидан кетганди. ОАВга кўра, бунга сабаблардан бири клуб раҳбарияти билан трансферлар борасидаги келишмовчиликлар бўлган.

Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель мавсум сўнггида клубдан кетади.

Олдинроқ, "Барселона" ҳам немисни ёзда каталонияликларни тарк этадиган Хавига ўринбосар сифатида кўриб чиқаётгани айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport-express.ru