

Лима шаҳридаги “Монументаль де Ате” стадионида кечган баҳсни чилилик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Рафаэль Борре аргентиналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин шу ҳисобда якунига ётаётган бир маҳалда, 89-дақиқада Габриэль Барбозанинг зарбасидан кейин бразилиялик футболчилари мувозанатни тиклашди. Аммо бу ҳаммаси эмасди. Ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқасида яна ўша Барбоза тўп киритиб, жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади-2:1
“Фламенго” ўз тарихида иккинчи бор ушбу турнир финалига йўл олиб, ҳар икки сафар кубони қўлга киритган бўлса, “Ривер Плейт” ўз тарихида 11-марта мусобақа финалида қатнашиб, 4 марта бош совринга сазовор бўлган.



