ФК «Андижон» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида
30 янв 2014 12:05
Янгиликлар
ФК «Андижон» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида
«Онасига қараб қизини ол» деган мақолни биламиз. «Андижон» клубининг сайтига ташриф буюриб клуб матбуот хизматига баҳо беришга бироз оғриндим.
Келинг сайт бўйлаб сайр қиламиз.
Ташқи кўриниш: Сайт жуда ҳам оддий. Менюлар ахборотлар билан тўлдирилмаган. Ўнг томондан жой олган ВИДЕО саҳифа мана бир неча йиллардан бери видеога муҳтож. Видео ссилкани боссангиз қуйидаги ёзув пайдо бўлади: «Ошибка 404».
Қуйироқдан жой олган ФОТО бўлими сўнгги тадбирни акс этади холос. «Бунёдкор» жамоасига қарши кечган хайрия тадбирининг суратлари ҳамон сайтнинг бош саҳифасида турибди. Аслида клуб йил тугаганидан кейин бир неча тадбирлар ўтказиш билан бирга янги мавсум йиғининини бошлаб юборган. Аммо клуб матбуот котиби жамоа билан бир қатордан жой олмаслиги натижасида сайт "қашшоқ» бўлиб қолган. Бу ерда кўпроқ айбни клубда деб биламан. Боиси клуб ўз ходимини замонавий техникалар билан таъминлаган ҳолда барча сафарларга олиб кетиши керак. Ахир футбол мухлислар учун, матбуот хизмати эса мухлис учун ахборот беради.
Мусобақа жадвали дизайн жиҳатдан жуда хунук кўринишда турибди.
Энди менюларга разм ташлаймиз.
Янгиликлар: - бу бўлимда янгиликлар жа тезкорлик билан эмас-ку лекин киритилиб турибди. Расмсиз хабарлар орасида фарқ катталиги учун дизайнга салбий таъсир кўрсатяпти. Ўзбек тилидаги сайтда «Подробнее», «Страницы» ва «Следующая» сўзларини кўришингиз мумкин.
Клуб тарихи: Ҳаммаси жойида, бироз расмлар билан бойитиш керак.
Мусобақалар: Уят! Бу бўлим иккита суб менюдан ташкил топган «Тақвим-2012» ва «Олий лига тарихи». Афтидан жамоа биринчи лигага тушиб кетганлиги учун сайтнинг бу қисмига эътибор қаратишмаган. Олий лига тарихи ҳам тўлиқ эмас.
Жамоа: Бу ерда учта ички меню «Клуб раҳбарияти», «Асосий таркиб» ва «Ўринбосарлар таркиби» бор. Раҳбариятда ҳаммаси жойида. Аммо жамоанинг асосий таркибида ҳеч ким йўқ. Ўринбосарлар таркиби эса жадвал кўринишда берилган.
Ёшлар лигаси: Бу бўлимда 2012 йил якунларига оид турнир жадвали ўрин олган. «Андижон» иккинчи ўринни қўлга киритган мавсум жамоа сайтининг тарихидан муқим ўрин эгаллашини исташган кўринади.
Ечим:
«Андижон» клуби ўз матбуот хизматига жиддий эътибор қаратиши лозим. Бир пайтлар жамоанинг мухлисларининг сайти — burgutlar.com фаолият юритган. Таъбир жоизки мазкур сайт расмий сайтга нисбатан анча сифатли ишлаган. Аммо клуб раҳбарларининг «хатти-ҳаракатлари» натижасида сайт фаолиятига барҳам берилган. Клуб токи матбуот хизматига жиддий эътибор қаратмас экан бирон бир яхши фикр эшитиши қийин. Клуб матбуот котиби Бобурбек Турсунов жамоа томонидан экипировка билан таъминланмаган. Одатда ҳаммага етадиган экипировка Ўзбекистонда матбуот хизмати вакилларидан қизғанилади.
Жамоа матбуот хизмати ҳам ўз ишига сидқидилдан ёндошиши керак. Мураббий келади кетади. Аммо унга тобе бўлиш яхши эмас. Клуб мухлислари эса абадий. Бу мутахассисни «Футбол Экспресс» газетаси орқали яхши биламиз. Афсуски унинг газетадаги ижоди сайтда акс этмайди.
Ҳозирча шулар. Эртага «Бухоро» жамоаси билан яқиндан танишамиз.
П.С: Бугун клуб сайти билан танишдик. Жамоанинг матбуот хизматининг фаолияти ҳақида март ойида бошланадиган Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ОАВ билан ҳамкорликда баҳо бериб борамиз.
Сайт: http://andijon-pfc.uz
Матбуот котиби: Бобурбек Турсунов
10 баллик тизимда: 4 балл
Фикрлар