"Фиорентина" "Наполи" дарвозабони билан шартнома имзолади
26 янв 2023 10:54
Янгиликлар
"Фиорентина" "Наполи" дарвозабони билан шартнома имзолади
Бу италияликнинг фаолиятидаги ўнинчи клуб бўлди.
"Наполи" дарвозабони Сальваторе Сиригу "Фиорентина"га ўтди. 36 ёшли дарвозабоннинг битим тафсилотлари ошкор этилмаган.
Алоҳида айтиш жоиз, Сиригу учун бу унинг фаолиятидаги ўнинчи клуб ҳисобланади. У аввалроқ "Палермо", "Кремонезе", "Анкона", ПСЖ, "Севилья", "Осасуна", "Торино" ва "Женоа" клубларида тўп тепган.
Transfermarkt портали италиялик футболчини 800 минг еврога баҳоламоқда.
Сиригу ушбу мавсум ҳали майдонга тушмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар