“Фиорентина” Кришито учун курашга киришди
23 дек 2013 10:13
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/111270_original.jpg)
![](/upload/storage/111270_220.jpg)
“Фиорентина” Кришито учун курашга киришди
“Зенит” клуби ҳимоячиси Доменико Кришито, яна бир италиян клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди.
26 ёшли ўйинчига “Интер” ва “Женоа”дан ташқари “Фиорентина” ҳам қизиқиб қолди, деб хабар беради Corriere Fiorentino.
Манбаънинг хабарига кўра, “Фиорентина” Кришитони, 31 ёшли Мануэль Паскуалнинг ўрнига ўриндош сифатида олмоқчи.
Аввал берилган хабарларда, “Зенит” Кришитони 7-8 миллион еврога сотишга тайёрлиги айтилган эди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар