

Маълумотларга кўра, унинг трансферига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Лорис Кариуснинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги омадсиз ўйинидан сўнг янги посбон қидира бошлашди ва Доннарумма номзодлардан бирига айланди.
"Ливерпуль" вакиллари Доннарумма агенти Мино Райола билан боғланишди. 19 ёшли италияликнинг трансфери 40-45 млн. еврога амалга ошиши мумкин.


