UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Тезкор: "Андерлехт" ҳамда "Фенербахче" футболчилари майдонни тарк этди. Нега?  1 01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  26 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0

Финал олдидан. Феликс Санчес: "Агар чемпион бўлсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади" Янгиликлар

Финал олдидан. Феликс Санчес: "Агар чемпион бўлсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади"

Эртага Қатар ва Япония терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги финали ўтказилади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда иштирок этган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага Қатар футболи тарихидаги энг муҳим ўйин бўлади. Ниҳоят катта сакрашни амалга ошириб, финалга қадар етиб келдик. Жамоам бўлажак баҳсга руҳий жиҳатдан тайёр. Агар биз ғалаба қозонсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади".

"Биз яна бир чиройли учрашувни ўтказишни мўлжаллаб турибмиз. Ижобий натижа қайд этиш учун бутун жамоа тер тўкиб меҳнат қилди. Биз финалда ғалабага эришиб, қатарлик мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлаймиз".

"Бу ерга келганимизда чемпионлик вазифасини қўймагандик, балки ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатишни мақсад қилгандик. Биз ҳар қандай жамоага қарши муносиб ўйнай оладиган жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Яқин келажакда Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлишни истаймиз".

"Ҳозирча бу мусобақада олтита ўйин ўтказдик ва ҳар бири алоҳида ҳикояга эга. Гуруҳ баҳсларида босимга дуч келдик, плей-оффда эса босим янада катталашиб борди. Японияга қарши баҳс биз учун алоҳида мақомга эга бўлади. Япония Осиё Кубогини бир неча бор ютган. Лекин бу жамоанинг ҳам камчиликлари бор ва эртага шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика